“Аякс” ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш “Челси” футболчисига айланиши мумкин.
De Telegraf нашрининг хабарига кўра, томонлар 26 ёшли футболчининг ёзги трансфери борасида оғзаки келишувга эришган. “Кўклар” футболчи учун 40-45 миллион евро тўлайди.
“Челси” қишки трансфер ойнасида Зиеш билан шартнома имзолаши мумкин эди, лекин “Аякс” уни қўйиб юбормади.
Зиеш Голландия чемпионатининг ушбу мавсумида 18 та ўйинда 6 та гол ва 12 та самарали пас беришга улгурган.