"Навбаҳор": Бугун тўртинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилади

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги тўртинчи назорат – синов баҳсини эртага Украина Премьер-лигаси вакили – Ковалёвканинг “Колос” клубига қарши ўтказади.

Мазкур ўртоқлик учрашуви Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Ўқилган: 2131
Машғулотлар Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича