Йерро: Рамос – бу ҳақиқий "аномалия"

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро “қироллик клуби” сардори Серхио Рамос ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Кўп йиллар олдин биз, ҳимоячиларда кўпроқ гол уриш имконияти бор эди, чунки биз асосан ярим ҳимояда ўйнардик. Лекин бугунги кун, яъни XXI асрда, Серхио – бу аксинча ўзгача футболчи.

Жерар Пике ҳам гол уради, лекин Серхио – бу ҳақиқий аномалия. Унинг “Реал” ва Испания терма жамоасидаги сермаҳсуллиги одамни ҳайрон қолдиради”, - дейди Йерро.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Рамос “Реал” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол урди.

Ўқилган: 2066
Испания чемпионати Мозий юлдузлари Серхио Рамос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича