"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг янги ҳужумчиси Одион Игало "Челси"га қарши ўйинда дебют қилиши мумкинлигини маълум қилди.
- Одион Игало Манчестерга қайтди. Унинг машғулотлар базасига келишини кутмоқдамисиз ва у "Челси"га қарши ўйинда дебют қилиши мумкинми?
- Ҳа, у биз билан ушбу ўйинга боради. Биз ушбу ҳафта унинг жисмоний меҳнатини бахолаймиз ва ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Биз уни имкон қадар тезроқ жамоага қўшмоқчимиз, чунки у "Ювентед"да дебют қилиш истагида, - дейди Сульшер.
17 февраль куни "МЮ" клуби "Челси"га қарши АПЛ 26-тур доирасида куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.
Игало "Челси"га қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед" сафида дебют қилиши мумкин
Ўқилган: 2369