Карло Анчелотти: Агар одам Италия футболига кўниккан бўлса, Англия – футболи бошқа олам бўлиб кўринар экан

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ливерпуль шаҳри ва дерби ҳақида гапириб ўтди.

"Ливерпуль норасмий шаҳар. У катта ва одамлари жуда дўстона муносабат билдиради. Бу жиҳатлар менга ёқади, чунки расмий шаҳарларни ёқтирмайман. Албатта, Лондон ва Париж шаҳарларида кўнгилочар жойлар кўп, бироқ Ливерпулда Мадрид каби кечки овқатга ўзгача кийиниб бориш шарт эмас.

Агар одам Италия футболига ўрганган бўлса, унинг учун бу ер бошқа. Мен ўйиннинг тезкорлиги назарда тутмадим, бу аҳамиятга эга эмас. Бу ерда умуман бошқа муҳит. Масалан, Англияда трибунадан туриб ҳақорат қилишмайди. Қўполликларни хуш кўришмайди.

Баъзи Италия стадионларида сени ёмон кўришади деб ўйлайсан. Йигитча орқангда ўтириб 90 дақиқа давомида ҳақорат қилади, бироқ бу ерда бунинг акси.

"Ливерпуль" клуби билан бизда 100% спорт рақобат. Милан шаҳридаги каби "Милан" ва "Интер" клублари каби. Ҳеч қандай нафрат йўқ. Мухлислар орасида географик, ижтимоий, сиёсий ёки диний фарқлаш йўқ.

Клопп билан муносабатларимиз яхши, биз аллақачон бир-биримизни билар эдик. Моуриньо билан ҳам шу вазият. Бир-биримиз билан ёзишиб турамиз", - дейди Анчелотти.

Ўқилган: 2038
Англия чемпионати Италия чемпионати Карло Анчелотти Ливерпуль Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича