Расман! Сардор Мирзаев фаолиятини Тайланд чемпионатида давом эттиради

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев ҳам легионерга айланди.

28 ёшли футболчи Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти расман хабар бермоқда.

Мирзаев янги жамоасида 10-рақам остида тўп суради. Маълумки, ушбу жамоа Таиланднинг энг номдор ва машҳур клубларидан бири ҳисобланади.

Бунга қадар футболчи "Нефтчи" ва "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Темирйўлчилар" билан Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва Суперкубогида зафар қучган.

Ўқилган: 839
Легионерларимиз Сардор Мирзаев

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича