"Челси" Кепани сотиб юбормоқчи. Унга ўринбосар топилди

"Аякс" дарвозабони Андре Онана фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда Voetbal Nieuws нашри хабар бермоқда. "Челси" 23 ёшли камерунлик дарвозабон бўйича музокараларни бошлашга тайёр. Клуб бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Кепанинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

Испаниялик дарвозабон ёзда "Челси"ни тарк этиши мумкин. "Аристократлар" эса унинг ўрнига Онана билан шартнома имзолашдан умид қилишмоқда.

Ўқилган: 2148
Андре Онана Аякс Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича