Жордан Пикфорд: Ҳамма Англия терма жамоаси ўйинчиларини ёмон кўради. Бу билан яшаш керак

"Эвертон" клуби ва Англия терма жамоаси дарвозабони миллий терма ўйинчиларига бўладиган босим ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Қайсидир сабаблар туфайли ҳамма сени ёқтирмайди. Бу Англия термаси ўйинчиларининг ҳаётидаги бир қисм саналади.

Матбуот ва қолган ҳамма, собиқ ўйинчилар – Гари Невиллга қаранг, улар шунчаки терма жамоа ўйинчиларига ов уюштиришади. Бунга кўникиш ва шу билан яшаш керак. Мен нимага қодир эканлигимни биламан.

Жо Хартнинг биринчи рақамли эканлигини эсланг. Унга ҳар ҳафта ҳужум қилишар эди. Бундай танқидларга эътибор бермаслик лозим, чунки машғулот ва ўйинларда одам фақат ўзи билан ўзи бўлади.

Менинг асосий мақсадим – "Эвертон"да яхши ўйнаш. Шунинг учун ҳам мени Англия термасига олишган. Бу қизиқ ҳолат, сен терма жамоада ўйнаб юрганингда ҳамма сенга ҳавас қилади, клубга келсанг – ҳамма ўлдириб қўйишга тайёр бўлади. Мен бу нарсаларнинг ўзимга таъсир қилмаслигини назорат қиламан", - дейди Пикфорд.

Ўқилган: 1106
Англия термаси Англия чемпионати Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича