Ярим ҳимоячи Кай Хавертц келажакда "Байер" клубини тарк этиши мумкин.
20 ёшли германиялик футболчи билан "Бавария" клуби қизиқмоқда. Бироқ мюнхенликлар раҳбарияти ушбу трансферга шубҳа билан қарамоқда.
Sport1 нашрининг маълумотига кўра, "Бавария" клубининг ичида қарама-қарши фикрлар тўқнашуви юзага келмоқда. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ушбу трансфернинг амалга ошиши тарафдори.
"Байер" ўз ўйинчисини 130 млн еврога бахоламоқда. Ва бу "Бавария" клуби учун муаммо туғдирмоқда. Ушбу мавсум футболчи Бундеслига доирасида 18та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 4та гол ва 2та голли узатмани амалга оширган.
"Бавария" Хавертцнинг трансфери шубҳа қилмоқда. "Байер" футболчи учун катта маблағ талаб қилмоқда
Ўқилган: 1816