"Ливерпуль" ижарадаги футболчиси бўйича муҳим қарорга келди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Гарри Уилсон фаолиятини "Борнмут"да давом эттириши мумкин.

Ҳозирда Уилсон ижара асосида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилмоқда. "Борнмут" 22 ёшли футболчини трансфер ҳуқуқини бутунлай сотиб олиш бўйича музокара ўтказмоқда.

"Ливерпуль" ҳам Уилсонни сотиб юборишга тайёр. Бу трансфер орқали 30 миллион фунт стерлинг ишлаб олиши кутилмоқда.

Бу мавсумда Уилсон АПЛда 21та учрашувда 7та гол уришга эришди.

Ўқилган: 1987
Борнмут Гарри Уилсон Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича