“Барселона” ва “Реал” Траоре учун кураш олиб боради

“Барселона” “Вулверхемптон” ҳужумчиси Адама Траоре учун курашда “Реал” билан рақобат қилишдан чўчимоқда, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.

24 ёшли испаниялик футболчи яхши формада эканлиги сабаб каталонияликлар унга қизиқишмоқда. Шунингдек, Траорега Мадрид клубидан қизиқиш бор ва бу “Барселона” ҳавотирга солмоқда.

Шу билан бирга, “кўк-анорранглилар” “Вулверхемптон”га трансфер таклифи билан мурожаат қилмади.

Адаманинг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. 2018 йилнинг ёзида “бўрилар” уни 18 миллион фунтга сотиб олишган.

Траоре АПЛнинг ушбу мавсумида 24 та ўйинида 4 та гол урди ва 7 та самарали пас берди

Ўқилган: 1386
Барселона Вулверхэмптон Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича