"Барселона" клуби Испания кубоги 1/4 финал "Атлетико" жамоасига қарши кечган ўйиндаги ҳакамликдан норози, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.
Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар ярим ҳимоячиси Френки де Йонга нисбатан бўлган қоидабузарлик учун пенальти берилмади деб ҳисобламоқда.
"Барса" расмий норозилик билдирмади, бироқ клуб бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэранинг нотўғри қарор қилганини ва VARга мурожат қилиши керак эди деган фикрда.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ҳужумчиси Иньяки Уильямснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда урган голи Бильбао клубига ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
"Барселона" Испания кубоги "Атлетико" жамоасига қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози
Ўқилган: 2036