"Андижон" пойтахтда йиғинга киришди

Фарғона вилоятида ташкил этилган "Ҳоким Кубоги-2020" мусобақасидан  сўнг,  Александр Хомяков шогирдлари қисқа муддатли таътилга йўл олишган эди.

Бугун жамоа аъзолари пойтахтда жамланишди ва улар янги чемпионатга тайёргарликни давом эттиришади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра,  21 февралгача Тошкентда бўлиб ўтадиган ўқув-йиғин машғулотлари жараёнида "Андижон" жамоаси "Бухоро" ва  "Машъал" клубларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўқилган: 1863
Андижон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича