Тошкентда янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бораётган "Сурхон" клуби бугун "Қизилқум"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Беллашувда термизликлар 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда клубнинг телеграм канали хабар бермоқда. Голлардан бирини
"Сурхон" сафига келиб қўшилган Азиз Ибрагимов ҳисобига ёзилди.
Назорат учрашуви.
"Сурхон" - "Қизилқум" - 6:0
Голлар: Шерзод Каримов (31), Сардор Сулаймонов (36), Хусниддин Ғофуров (47), Муҳаммадали Номозов (62), Раҳматулло Бердимуродов (72), Азиз Ибрагимов (82).