Гвардиола Фати ҳақида: Вальверде бир пиёла "чой" устида уни бомба деган эди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати борасида Эрнесто Вальверде билан суҳбатлашганини айтди.

"16 ёш – бу жуда ҳам кам (Фати 17 ёш – Uff.uz таҳр.). Яқинда биз Эрнесто Вальверде билан бир пиёла "чой" устида суҳбатлашган эдик ва у менга ушбу йигитча бомба эканлигини таъкидлади.

Ва Фатининг майдонга тушиб амалга оширган ишларини кўриб, унинг сўзларига ишонч ҳосил қилдим", - дейди Гвардиола.

Жорий мавсусм Фати "Барса" учун Испания чемпионати сафида 13та ўйин ўтказиб, 4та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 2731
Ансумане Фати Манчестер Сити Эрнесто Вальверде

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича