Германия Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Бавария” – “Хоффенхайм” учрашуви якунланди. Унда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Мюнхенликлар сафида Роберт Левандосвки дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Томас Мюллер муаллиф бўлди. Бир марта меҳмонлар автогол уриб қўйишди.
Хоффенхайм” сафида Дабур иккита тўп киритган бўлса, яна бир вазиятда Жером Боатенг ўз дарвозасига тўпни жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Бавария” кейинчи босқичга йўл олди.
Германия Кубоги, 1/8 финал
Бавария – Хоффенхайм 4:3 (3:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 8, автогол Боатенг, 1:1 – 12, автогол Хюбнер, 2:1 – 20 Мюллер, 3:1 – 36 Левандовски, 4:1 – 80 Левандовски, 4:2 – 82 Даббур, 4:3 – 90 Даббур.
Бавария – Нойер, Алаба, Боатенг (Одриосола, 83), Павар, Киммих, Коутиньо, Дэвис, Толиссо, Гнабри, Левандовски (Зиркзее, 81), Мюллер (Кюизанс, 81).
Хоффенхайм – Пентке, Хюбнер, Акпогума, Кадержабек, Нордтвейт, Гриллич (Лукас Рибейро, 71), Цубер, Бруун Ларсен (Баумгартнер, 71), Руди, Бебу (Даббур, 61), Крамарич.
Огоҳлантиришлар: Нордтвейт (31), Толиссо (39), Павар (55), Алаба (84).