Суарес ва Дембеленинг жароҳати эвазига "Барса" ҳужумчи сотиб олишига рухсат берилиши мумкин

"Барселона" клуби трансфер мавсумининг ёпилганига қарамай ҳужумчи сотиб олиш имкониятини қўлга киритиши мумкин.

Каталонияликлар ҳужумчилари Луис Суарес ва Усмон Дембеленинг жароҳатлари туфайли ушбу трансферни амалга оширишига рухсат берилиши мумкин, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Испания футбол қироллиги федерацияси қоидаларига кўра, "Барса" фақатгина Испания лигасидан футболчи сотиб олади.

Эслатиб ўтамиз, Суарес май ойига қадар сафга қайтмайди, Дембеленинг тикланиш муддати ҳали аниқ эмас. Бундан аввал клуб Родриго, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Лаутаро Мартинес трансфери устида ишлаётган эди.

Ўқилган: 2777
Барселона Жароҳатлар Луис Суарес Трансферлар Усмон Дембеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича