"Металлург" бугун "Динамо" Москва билан ўйнайди

Хабарингиз бор,  Бекободнинг "Металлург" жамоаси янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда олиб бормоқда. Туркия сафари давомида жамоа бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган.   

Улардан  биринчиси бироздан сўнг  Россия Премйер-лигасининг номдор жамоаларидан бири Москванинг "Динамо"  клуби билан бўлади.  Учрашув Тошкент вақти билан соат 19: 00 да старт олади.  

Бундан ташқари Андрей Шипилов шогирдлари ушбу йиғин давомида Украинанинг "Карпати",   Қозоғистоннинг" Қайсар" ва  Россиянинг "Армавир"  жамоалари билан ҳам куч синашиши кутилмоқда.  

Назорат учрашувлари 8, 11 ва 14 февраль саналарига режалаштирилган. 

Ўқилган: 2343
Металлург Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича