Азар "Реал"нинг умумий гуруҳига қайтди, у ноябрдан бери майдонда эмасди

"Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар бугундан Мадрид машғулотларининг умумий гуруҳига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли бельгиялик футболчи "Реал" сафида 26 ноябрдан бери майдонга тушмаётганди. У "ПСЖ"га қарши ЕЧЛ ўйинида жароҳат олган.

Энди Азар "Реал"нинг 6 февраль кунги баҳсида майдонга тушади. Унда Зидан шогирдлари "Реал" Сосьедадга қарши Испания кубогида тўқнаш келишади.

Ўқилган: 2533
Реал Мадрид Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича