
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Англия Премьер-лигасининг 25-тур доирасида “Бёрнли”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Ушбу учрашув 31 ёшли футболчи учун лондонликлар сафидаги 250 ўйин бўлди. Эслатиб ўтамиз, Ўзил “Арсенал”га 2013 йили “Реал”дан ўтган.
Маълумот ўрнида, германиялик футболчи жорий мавсум “Арсенал” сафида 14 та ўйинда иштирок этиб битта голга ассисентлик қилди.