“Монако” клубининг собиқ бош мураббийи Тьерри Анри ўзига янги жамоа излашда давом этмоқда.
Франциялик мутахассис ўз хизматларини Бельгиянинг “Андерлехт” клубига таклиф қилган. У мазкур лавозим учун номзодлардан бири бўлиб турибди, бироқ “Андерлехт” Анрини таклиф қилишни жиддий истаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ушбу мавсум Анри “Монако”да уч ой ишлади ва футболчилар билан келишмовчилик сабаб истеъфога чиқарилганди.
Анри “Андерлехт”га ўз хизматларини таклиф қилди
Ўқилган: 1505