"Рома" ярим ҳимоячи Стивен Нзонзини Франциянинг "Ренн" клубига ижарага бериб юборди. Бу ҳақда Француз клуби расмий сайти хабар бермоқда.
"Ренн" Нзонзини мавсум якунига қадар ижарага олди. Кейинчалик французлар унинг трансфер ҳуқуқини бутунлай сотиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Нзонзи мавсумнинг дастлабки қисмини "Галатасарой" жамоасида ижара асосида ўтказганди.