“Барселона” Виллиан Хосе трансфери борасида “Сосьедад” билан келиша олмади

“Барселона” “Реал Сосьедад” клуби ҳужумчиси Виллиан Хосе трансфери борасида келиша олишмади.

Каталонияликлар 28 ёшли футболчи учун 21 миллион евро таклиф қилган. Лекин Сан-Себастьян клуби 30 миллион евро талаб қилган.

Олдинроқ бразиялик ҳужумчи “Тоттенхем” клубига ўтиши хабар қилинаётган эди. Унинг агентлари “Манчестер Юнайтед” жамоасини таклиф қилишди.

Виллиан Хосе Ла Лиганинг бу мавсумида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритди.

Ўқилган: 1296
Барселона Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича