“Валенсия” Флоренцини ижарага олди

“Рома” ҳимоячиси Алессандро Флоренци “Валенсия”га ўтди.

Испания клуби 28 ёшли футболчини мавсум охиригача ижара олди. Италиялик футболчи “Валенсия”да 1,7 млн евр маош олади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Флоренци “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у жорий мавсум Италия А Сериясида 14 та ўйинда иштирок этди.

Ўқилган: 855
Валенсия

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича