Испания Кубоги. “Барселона” ўзида “Леганес”ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Испания Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Барселона” – “Леганес” учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Антуан Гризманн майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 28-дақиқада Клеман Лангле жамоасининг иккинчи голини урди.

59-дақиқада Лионел Месси ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 78-дақиқада Артур тўртинчи голни киритган бўлса, 89-дақиқада Месси ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин “Барселона” мусобақа чорак финалига йўл олди.

Испания Кубоги, 1/8 финал

Барселона – Леганес 5:0

Голлар: 1:0 – 4 Гризманн, 2:0 – 27 Лангле, 3:0 – 59 Месси, 4:0 – 77 Артур, 5:0 – 89 Месси.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Семеду, Альба (Фирпо, 64), Бускетс, де Йонг, Видаль (Ракитич, 61), Фати, Месси, Гризманн (Артур, 72).

Леганес – Куэльяр, Сильва (Родригес, 57), Тарин, Сиовас, Росалес, Оскар Родригес, Меса (Эрасо, 57), Руибаль, Рубен Перес, Авазьем, Брэйтуэйт (Plomer, 71).

Огоҳлантиришлар: Рубен Перес (25), Авазьем (73), Тарин (83).

Ўқилган: 2170
Барселона Испания кубоги Леганес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича