Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ" ўйинчилари билан фахрланаман. Улар икки маротаба "Ман Сити"ни рақиб майдонида ютишди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия лига кубоги ярим финал жавоб ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди (1:0, илк ўйин – 1:3).

"Мен йигитларим билан шундай фахрланаманки, улар икки маротаба "Ман Сити" футболчиларини ўзларининг майдонларидан ютишди (декабрь ойида "МЮ" АПЛ (2:1) доирасида ҳам ютган эди). Йигитлар бор кучини беришди.

Биз узоқ йўлни босиб ўтдик. Ҳатто яқин вазиятларни яратмаган бўлсак ҳам рақибни яхшигина прессингда ушладик. Менга бу ёқди.

Албатта, бу ерда гол уриш қийин, 10 тага 11 та ўйин ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Матичнинг четлатилиши? Бу ҳеч қандай четлатиш эмас. Бу шунчаки кулгули. Улар бизга қарши қанча қоида бузишди?", - дейди мураббий.

Ўқилган: 2192
Англия Лига Кубоги Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича