
Испания Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Сарагоса” – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. Унда мадридикларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Рафаэл Варан бурчак зарбасидан кейин юзага келган вазиятда ҳисобни очди. 32-дақиқада Лукас Васкес ҳисобни оширди.
72-дақиқада Винисиус Жуниор ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, 80-дақиқада Карим Бензема жамоасининг тўртинчи голини урди.
Шу тариқа, “Реал” мусобақанинг 1/4 финалига йўл олди.
Испания Кубоги, 1/8 финал
Сарагоса – Реал Мадрид 0:4
Голлар: 0:1 – 6 Варан, 0:2 – 32 Васкес, 0:3 – 72 Винисиус Жуниор, 0:4 – 79 Бензема.
Сарагоса – Альваро Ратон, Клементе, Дельмас, Пичу Атиенса, Соро (Гути, 74), Гриппо, Игбекеме, Эгуарас, Кагава, Линарес (Суарес, 58), Андре Перейра (Алекс Бланко, 59).
Реал Мадрид – Ареоля, Карвахаль, Рамос (Начо, 68), Варан, Марсело, Хамес, Вальверде, Васкес, Кроос, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 73), Йович (Бензема, 73).