"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
Ҳужумчи билан шу йили лигада иштирокини бошлайдиган "Интер Майами" клуби қизиқмоқда.
Кавани қишда "ПСЖ" клубидан "Атлетико" сафига ўтмоқчи, бироқ футболчига яқин одамларнинг айтишича МЛС клуби унга анча яхши таклиф юборишган.
"Интер Майами" клубининг эгаларидан бири Дэвид Бекхэм ўз фаолияти давомида "ПСЖ" сафида ҳам тўп сурган. Собиқ футболчи Франция клуби ва унинг президенти Носир Аль-Хелайфи билан яхши алоқада.
Кавани "Интер"нинг таклифига қарамай фаолиятини "Атлетико"да давом эттирмоқчи. Бироқ якуний қарор Мадрид клуби ва "ПСЖ"нинг трансфер шартлари бўйича келишувга эриша олишига боғлиқ.
МЛСда мавсум 29 февраль куни бошланади.
Кавани Америкадан таклиф олди, бироқ ўзи Испанияга кетмоқчи
Ўқилган: 20909