"Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансферлар учун номзодларни белгилаб олди

"Валенсия" клуби ҳужумчиси Макси Гомес билан "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда, деб маълумот бермоқда Cadena SER нашри.

"МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер кейинги мавсум учун асосий трансфер мақсадлар рўйхатини тузиб чиқди ва 23 ёшли уругвайлик футболчи улардан бири. Англия клуби скаутлари бир неча маротаба Гомесни кузатишди, жумладан "Барселона"га қарши гол урган ўйинида ҳам.

Гомес "Валенсия" клуби сафида 2019 йилдан буён тўп сурмоқда. 2024 йилгача тузилган шартнома бўйича товон пули миқдори 140 млн еврони ташкил қилади.

Ўқилган: 2944
Валенсия Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича