Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсини
28 январь куни Белек шаҳрида Туркманистоннинг “Ахал” жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу ўйинда наманганликлар Азимжон Аҳмедовнинг учрашувнинг 1-бўлимида урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мазкур ўртоқлик баҳсида жамоамиз устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Ваагн Айвазян, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Азимжон Аҳмедов, Амирбек Жўрабоев, Иван Соловьёв, Ислом Исоқжонов, Аббос Ғуломов, Неманья Иванович.
Захирадан майдонга тушганлар: Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Сардор Теляков, Анвар Ҳожимирзаев, Абдулҳай Исмоилов, Комил Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев.
“Лочинлар” Туркияда яна 5та назорат-синов ўйини ўтказишади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
"Навбаҳор": Туркиядаги илк баҳсда ғалаба
Ўқилган: 3096