"Манчестер Юнайтед" Ракитич трансфери борасида "Барселона"га мурожаат қилди

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарлари "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олиш ниятида каталонияликларга мурожаат қилишди. Бу ҳақида ESPN нашри хабар тарқатди.

"Қизил иблислар" 31 ёшли Хорватия терма жамоаси футболчисини ўз таркибларида кўришни исташмоқда. Аммо, "Барса" уни 20 млн евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилди.

Айни пайтда клуб ва футболчи ўртасида норозилик бор. Сабаби, Ракитич оиласини Испаниядан олиб кетишни истамаяпти. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилда якунига етади.

Ўқилган: 2776
Барселона Иван Ракитич Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича