Роналдиньо: Мартинелли менга ёш Роналдони эслатмоқда

"Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо "Арсенал" ҳужумчиси Габриэла Мартинеллини мақтади.

"Биз бразилияликлар, бир-биримиз ҳақимизда жуда қайғурамиз. Маҳоратли бўлиш бошқа, 18 ёшда ўзига ишонч бўлиши бошқа нарса.

У менга Роналдони эслатмоқда. Унинг Европадаги илк мавсуми: 30та гол урганидан кейин одамлар "Бу бразилиялик йигитча ким?" деб ўйлашган.

У тўпни истади ва рақиб ортида югурди чунки ҳеч қандай қўрқув бўлмаган. Ҳудди шу нарсани Мартинеллода ҳам кўрмоқдаман.

Унинг Бразилия терма жамоасидаги илк ўйинига жуда ҳам оз вақт қолмоқда. У тайёр. Терма жамоа ёш бўйича муаммоларга дуч келмаган. Роналдо 17 ёшида термада ўйнаган", - дейди Роналдиньо.

Ўқилган: 2911
Арсенал Роналдинью Роналдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича