
Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Вальядолид” – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар ғалабага эришди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимни мадридликлар фаол бошлашди ва кетма-кет уринишлар 79-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Начо қанотдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, “Реал” мазкур уч очкодан кейин якка пешқадамга айланди.
Ла Лига, 21-тур
Вальядолид – Реал Мадрид 0:1
Гол: 0:1 – 78 Начо.
Вальядолид – Масип, Антоньито, Салису, Рауль Гарсия, Хоакин Фернандес, Алькарас, Сан-Эметерио (де ла Фуэнте, 81), Мичел (Тони Вилья, 58), Оливас, Унал (Плано, 76), Гвардиола.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Начо, Варан, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско (Васкес, 73), Модрич (Вальверде, 88), Родриго, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Хоакин Фернандес (10), Варан (36), Модрич (57), Начо (76).