"Интер" ўз уйида ғалабани сақлай олмади

Италия чемпионатининг 20-турида "Интер" клуби ўз майдонида "Кальяри" билан куч синашди ва дуранг натижага рози бўлишди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Майдон эгаларининг ҳужумлари бесамар кетмади ва 29-дақиқада Мартинес ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Биринчи бўлим шу тарзда якунига етди. Иккинчи бўлим бироз кескинроқ кечди ва меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 78-дақиқада Наингголлан орадаги мувозанатни тенглаштириб жамоасига 1 очко олиб берди.

Италия чемпионати 20-тур

Интер – Кальяри 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар
: 1:0 – 29 Мартинес, 1:1 – 78 Наингголан.

Интер – Ханданович, Бираги (Димарко, 85), Бастони, Шкриньяр (Годин, 17), Янг, Сенси (Санчес, 82), Валеро, Барелла, де Врей, Мартинес, Лукаку.

Кальяри – Краньо, Клаван, Валюкевич, Пеллегрини (Маттьелло, 76), Фараго, Наингголан (Чигарини, 86), Олива (Кастро, 74), Ионицэ, Жоао Педро, Нандес, Симеоне.

Огоҳлантиришлар: Лукаку (45), Барелла (61), де Врей (83), Мартинес (90).

Четлатиш: Мартинес (90).

Ўқилган: 2239
Интер Италия чемпионати Кальяри

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича