Бугун Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қибрай ўқув-машғулот маскани майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида кечган учрашувда томонлар бир мартадан муваффақият қозонишиб, муроса кўчасини танлашди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида “Металлург”нинг собиқ ҳимоячиси Шавкат Муллажонов жиззахликлар ҳужумини муваффақиятли якунлади. Унинг қайчи услубида берган зарбаси Александр Лобанов учун кутилмаган ҳол бўлди – 0:1. Бекободликлар эса иккинчи таймда ҳисобни тенглаштиришди. 77-дақиқада жиззахликлар дарвозаси ёнида содир бўлган парокандаликдан “Металлург”нинг ёш ўйинчилари унумли фойдаланишди. Худойшукур Сатторовнинг узатмасини Аброр Тошқўзиев голга айлантирди. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.
“Металлург” кейинги назорат учрашувини 29 январь санасида “Сурхон” жамоасига қарши ўтказади.
Назорат учрашуви
Металлург - Сўғдиёна - 0:1.
Ҳакамлар: В.Агишев, Т.Галеев, Д.Сайловов.
Назоратчи: А.Попов.
Голлар: Ш. Муллажонов (24), А.Тошқўзиев (77).
"Металлург" назорат учрашувида "Сўғдиёна" билан дуранг қайд этди
Ўқилган: 2536