U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон-Австралия 1:0. Тугади, хайр Олимпиада!

U-23 Осиё чемпионати

Учинчи ўрин учун баҳс

Австралия - Ўзбекистон 1:0

Гол: Николас Д'Агостино (47)

Четлатиш: Ойбек Бозоров (59)

25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)

Австралия U-23: 1.Томас Гловер, 3.Алекс Герсбах, 4.Дилан Райан, 6.Тасс Мордоукоутас, 7.Рами Нажжарине, 8.Зак Данкан, 11.Рено Пископо, 14.Томас Денг, 15.Николас Д'Агостино, 17.Киану Баккус, 19.Даниэль Боуман.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, .

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда мағлубиятга учраб мусобақани тўртинчи ўрин билан якуналади. Австралия - Ўзбекистон 1:0


Ўйин тугади. Биз ютқаздик ва Олимпияда йўлланмасисиз қолдик

90' Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

81' Яхшибоееееввв ўзига имконият яратиб якуний зарба берди, ҳимоячи қайтариб қолди

81' Автралия хавфли қарши ҳужумни амалга оширди.

77' Ҳужум сонлари ошмоқда, Автралия эса қарши ҳужумни кутяпти.

70' Ҳужумлар бесамар якунланмоқда.

62' Мухиддиновнинг жарима зарбаси бироз ноаниқ кетди.

60' Ойбек Бозоров қизил карточка олиб майдондан четлатилди ва жамоамизни қийин вазиятга солиб қўйди.

58' Яхшибоевдан чиройли ҳаракатлар ва зарба, бироқ яна дарвозабон тўпни эггалади.

54' Футболчиларимиз кетма-кет иккита бурчак тўпини амалга оширишди, самарасиз

48' Дақиқа Автралия дарвозамизга гол киритди.

45' Иккичин бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим якунига етди ҳисоб 0:0

45' Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

40' Устунлик бироз биз томонга ўтди десак муболаға бўлмайди.



38' Ҳужумлар бўлмоқда, лекин сўнгги зарбада ноаниқлик бўлмоқда.

33' Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда

28' Йигитларимиздан яхши ҳужум бироқ яна самарасиз

23' Бурчак зарбасини амалга оширдик, бироқ натижасиз.

21' Тўп назорати секин аста Автралия томонга ўтмоқда.

20' Автралиянинг бурчак зарбаси қайтирлди.

17' Ажойиб қарши ҳужумни амалга оширдик, Яхшибоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

15' Вазият барқарорлашди. Ўйин темпи сокин.

13' Австарлия жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди.

11' Яхшибоевдан зарбаааа, бироқ дарвозабон эгаллаб олди

8' Жамоамиз рақиб дарвозаси томонга секин аста ўтди.

5' Австралия гол киритди, бироқ дарвозабонимизга қўполлик қилганлиги туфайли гол инобатга олинмади.

3' Австралияликлар илк ҳужумни амалга оширишди дарвозабон тўпни эгаллади. Жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда.

1' Ўйин бошланди!

Жамоамиз стадионга етиб келди ва ўйинолди машғулотларни бажаришмоқда.



U-23 Осиё чемпионати Учинчи ўрин учун бўладиган баҳс учун жамоамизнинг таркиби эълон қилинди. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.

 
Ўқилган: 13932
U-23 Осиё чемпионати Австралия термаси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича