Охирги 42 йилдан бери лондонликларда аҳвол бунчалар ёмон бўлмаган эди. “Канонирлар” “Вест Хем” устидан қозонилган ғалабадан олдин 9 та ўйинда кетма-кет ғалаба нималигини билишмади АПЛда бунақаси фақат 1977 йилда бўлган эди. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 12-ўринда турибди. Жамоа сўнгги ўйинларда “Эвертон”, “Челси” клубларини енга олмади. Олдинда эса “Манчестер Юнайтед” каби гранд жамоа билан ўйин турибди.
Нега бундай бўлди? Бунга ким айбдор?
 
Раҳбарият
 
Бошқа жамоалар сингари “Арсенал” ҳам кучли раҳбариятга муҳтож. Бу борада муаммо бор. Кўпчилик мухлислар бу борада Кронке айблашади. Кронке жамоанинг аксионери ҳисобланади. Лекин Кронке бу ерда айбдор бўлмаслиги мумкин. У ҳаттоки эмерининг кетиши билан футболчилар билан суҳбат уюштирди.
Эмерини истеъфога чиқаришди. Ҳа, ўзгариш керак эди. Аммо бу ўзгариш олдинроқ бўлиши керак эди. “Арсенал”нинг ашаддий рақиби “Тоттенхем” Почеттинони истеъфога чиқарганидан 12 соат ўтиб Жозе Моуриньони мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Нега ҳалигача “Арсенал” вақтинчалик мураббий билан ишлаяпти?
 
Арсен Венгерни аввалроқ истеъфога чиқариши керак эди
 
2014 йилдаги Англия Кубоги ниманидир ўзгартириши керак эди. “Халл Сити” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳамма хурсанд эди. Ана ўшанда Венгернинг шартномаси якунига етиши керак эди. Ҳали янги шартнома имзоланмаган эди. Балки ўшанда франсуз мураббийи кетганида ҳозир “Арсенал” бошқа жойда бўлган бўлармиди. Лекин Венгер яна шартнома имзолади ва 2 марта Ангия Кубогини ютди. Лекин бу ҳам мухлисларга етарли эмасди.
“Эмирейтс”да мухлислар иккита фронтга бўлинишди. Бир томон Венгернинг қолишини, унга ишониш мумкинлигини хоҳлашса, бошқа бир томон қўлига баннер олиб, унда “Wenger out” деган ёзувни кўтариб туришарди. Натижалар қониқарсиз эди, трансферлар ҳам айтарли даражада эмас. Бор пуллар шартномаларни янгилашга ишлатиларди. Лекин ақл билан ишлатилганда, бу пулларни бошқа мақсадда ишлатса ҳам бўларди.
 
Шартномалар билан ишлай олмаслик
 
“Арсенал”да шартномалар билан ишлай оладиган даражадаги кучли одамлар йўқ. Буни Аарон Ремсининг жамоани тарк этишидан ҳам билса бўлади. Уелслик футболчининг шартномаси якунига етаётган эди, жамоа кутиб турди. Охирида эса футболчига нисбатан қизиқиш йўқлигини айтишди ва Ремси “Ювентус”га ўтиб кетди. Жамоа нафақат битта етакчисини йўқотди, балки уни текинга қўйиб юборди.
Санчес ва Ўзил воқеаларини эсланг. Бири жамоада қолди, клуб тарихидаги энг катта шартнома имзоланиши эвазига, бошқаси эса “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетди.
Шартномалар борасидаги камчиликлар яққол кўзга ташланиб туради. Самир Насри, Бакари Саня ва Робин Ван Персилар жуда кичик суммага сотилган эди. Балки бундай воқеалар Обамеянг ва Ляказетьлар билан ҳам содир бўлиши мумкин.
Жамоада пул бор. Аммо улар бу пулдан фойдалана олишмаяпти. Жуда кўплаб ўрта даражадаги футболчилар ўз даражаларидан кўпроқ пул олишмоқда.
“Биз Европа Лигасида тўп сурадиган жамоага Чемпионлар Лигасининг маошини тўлаётганимизни яширишга ҳожат йўқ” – деган эди Джош Кронке.
 
Ҳавога совурилган миллионлар