“Аталанта” Бергамода “Удинезе”ни таслим этди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Аталанта” – “Удинезе” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Адзурри д′Италия” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда тотал устунлик бергамоликлар томонидан бўлсада, ҳисоб сўнгги дақиқаларга келиб очилди. 81-дақиқада Мартен де Рон пенальтини аниқ бажариб, майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб Марио Пашалич ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, “Аталанта” очколарини 59тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

А Серия, 34-тур

Аталанта – Удинезе 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар
: 1:0 – 81, пенальти де Рон, 2:0 – 85 Пашалич.

Аталанта – Голлини, Манчини (Пикколи, 46), Паломино, Масьелло, Хатебур, де Рон, Фройлер (Гимшити, 78), Госенс (Кастань, 64), Пашалич, Гомес, Сапата.

Удинезе – Муссо, Ларсен, Де Майо (Нюйтинк, 71), Самир, Д'Алессандро (Окака Чука, 84), Мандрагора (Агеманг-Баду, 74), Сандро, Зегелар, Пуссетто, де Пауль, Лазанья.

Огоҳлантиришлар: Зегелар (55), Самир (64).

Ўқилган: 1963
Аталанта Италия чемпионати Удинезе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича