Бэйл Роналдодан ўзиб кетди

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Испания Кубогининг 1/16 финал доирасида "Унионистас" дарвозасига гол урди. Уэлслик футболчи Мадрид клубида барча мусобақаларда 246 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига
105 та гол ёздириб қўйди. Ушбу кўрсаткич бўйича Бэйл 177 та ўйин ўтказиб 104 та гол урган бразилиялик ҳужумчи Роналдодан ўзиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду ҳисобланади, унинг ҳисобида 438 та ўйин, 450 та гол бор.

Ўқилган: 2146
Гарет Бэйл Роналдо Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича