Оле-Гуннар Сульшер: Клопп ҳам бу жамоани 4 йилда йиғди, ҳамма нарса тез бўлмайди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳозирда жамоадаги вазиятга изоҳ бериб ўтди.

"Албатта, бошқа клубларда ишлар яхши кетаётганини кўряпмиз, ўйлашимча бизнинг ўз йўналишимиз - иш услубимиз бор.

Клопп мазкур "Ливерпуль"ни 4 йилда йиғди агар билсангиз ва энди уларнинг ишлари яхши кетяпти. Мен кўп маротаба айтганман - тезда ҳамма нарса яхшилаб бўлмайди.

Бизда бир трансфер мавсуми пайтида 8-10 та янги футболчи бўлмайди ҳеч қачон. Лекин қараб ўтирмаймиз, нимадир қилишимиз кераклигини биламан", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 2086
Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича