Австралия мураббийи Грахам Арнольд: Мусобақада фақат кучли жамоаларгина қолди

U-23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун учрашувида Австралия ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.  

Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида австралияликлар устози Грахам Арнольд қуйидагича фикр билдирди:  

- Йигитлар чорак финал ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финал ўйинидан кейин тикланиб улгуришди.  Жамоамиз ҳам руҳан,  ҳам жисмонан яхши ҳолатда,  дея оламан.  Биз олдиндаги ўйинни интиқиб кутяпмиз.  Мусобақанинг ушбу босқичида кучсиз жамоа қолмаган.  Ўзбекистон – жуда кучли рақиб.  

Биз яна биттагина ўйинни яхши даражада ўтказишимиз керак.  Чунинг ўзи ҳам Олимпиада чиқиш учун йетарли бўлади.  

Биз ўйинга 2 хил услубда тайёрландик.  Тўп бизда бўлган ҳолатлар учун ва яна тўпсиз вазиятларда қандай ҳаракатланиш бўйича ҳозирлик кўрдик.  Ўзбекистоннинг кучли томонларини ёпиб,  кучсиз жиҳатларидан унумли фойдаланишга уринамиз.  

Мен шу ёшдаги йигитлар билан ҳам ишлашга розилик бердим.  Сабаби уларни миллий терма жамоага тайёрлаб бормоқчиман.  Биз – мураббийлар штаби йигитларнинг Олимпиадада ҳам қатнашишини истаяпмиз.  Зеро ушбу мусобақа – муҳимлиги жиҳатидан Жаҳон чемпионати даражасида,  менимча,  - деди мураббий. 

Ўқилган: 3790
U-23 Осиё чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



testing@example.com 21:43 24/02/25
20
testing@example.com 21:43 24/02/25
20
testing@example.com 21:43 24/02/25
20
testing@example.com 21:43 24/02/25
20

Мазву бўйича