“Тоттенхэм” клуби “Реал Сосьедад” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

“Реал Сосьедад” ҳужумчиси Виллиан Хосе “Тоттенхем” клубига ўтиши мумкин.

Cadena SER нашрининг хабарига кўра, “Тоттенхем” клуби бразилиялик футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилган. Лекин “Реал Сосьедад” футболчи учун камида 50 миллион евро талаб қилмоқда.

Хабар қилинишича, клублар ҳали ҳам трансфер бўйича музокараларни олиб боришмоқда, аммо яқин кунларда бу харид амалга ошиши мумкин.

Лондонликлар клуби бош мураббийи Жозе Моуринью 28 ёшли футболчига жароҳат олган Харри Кейннинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Виллиан Хосе Испания Ла Лигасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 1500
Реал Сосьедад Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича