“Атлетико” қуйи лига жамоасига мағлуб бўлди ва Испания Кубогини тарк этди

Испания Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Культурал Леонеса” – “Атлетико” учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонларнинг қўлиб баланд келди.

62-дақиқада Анхел Корреа мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 83-дақиқада Кастаньеда мувозанатни тиклади. Асосий бўлим дуранг билан якун топгач, қўшимча таймлар белгиланди.

108-дақиқада Серхио Бенито “Культурал”га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди ва “Атлетико” мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Испания Кубоги, 1/16 финал

Культураль Леонеса – Атлетико 2:1 (0:0, 1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 62 Корреа, 1:1 – 83 Кастаньеда, 2:1 – 108 Серхио Бенито.

Культураль Леонеса – Жиффар, Монтес, Родас, Кастаньеда, Терезен, Луке (Диони, 70), Аугусто Галван (Кавайя, 59), Гудиньо, Мартинес (Альфонсито, 93), Фернандес Лопес (Серхио Маркос, 81), Серхио Бенито.

Атлетико – Адан, Санчес, Фелипе, Арьяс, Эрмосо, Витоло (Шапонич, 60), Эррера (Томас, 46), Жоау Феликс, Сауль, Корреа (Рикельме, 102), Льоренте (Камельо, 99).

Огоҳлантиришлар: Аугусто Галван (37), Луке (40), Льоренте (43), Диони (74), Сауль (74), Мартинес (81), Серхио Маркос (117).

Ўқилган: 2370
Атлетико М Испания кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича