"МЮ" Сульшерни бўшатмоқчи эмас

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти ҳали ҳам жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни қўллаб-қувватламоқда.

Куни кеча "МЮ" ўз майдонида "Бёрнли"га таслим бўлди ва бу билан 24 турдан кейин ХХI асрдаги энг ёмон натижани кўрсатди.

Бироқ клуб раҳбарияти 46 ёшли норвегиялик футболчини бўлатиб юбормоқчи эмас, деб таъкидламоқда Sky Sports нашри.

"Бёрнли"га қарши ўйиндан кейин Сульшер январь ойидаги трансфер мавсуми якунига етгунга қадар таркибни тозалаши ва харидлар амалга оширишни айтиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" клуби 5-поғонада кетмоқда ва 4-ўриндаги "Челси"дан 6 очко қолиб кетган.

Ўқилган: 2378
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича