Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ" таркибни тозалашни бошлади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпионати 24-тур "Бёрнли" жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз яхшироқ бўлишни истаймиз, ўз мақсадларимиз бор. Бу бизнинг ўз уйимиздаги ва август ойидан бери илк мағлубиятимиз. Ушбу босқичдан ўтганмиз деб ўйлаган эдим.

Биз таркибни тозалашни бошладик ва энди мен трансфер мавсуми ёпилгунга қадар ушбу саволларга жавоб бераман. Биз ишламоқдамиз.

Мен учун энг муҳими, бизнинг яхши ўйин намойиш қилишимиз. Ҳозир бу бизга етишмади ва буни тан олишимиз лозим.

Йигитлар 100% кучларини ишлатишмоқда, бироқ умрларида биринчи маротаба бундай вазиятга тушишмоқда. "Манчестер Юнайтед" учун ўйнаётганингда дуёнинг энг катта ва яхши клуби учун ўйнайсан.

Баъзилар атиги 10,12,15та ўйин ўтказишди, йигитларга осон эмас. Мен йигитларни қўллаб бундан ўтиб кетишга кўмак бермоқчиман", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 3868
Англия чемпионати Бёрнли Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича