"Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роуз бош мураббий Жозе Моуриньо билан келишмовчилик туфайли "тақачилар"ни тарк этиши мумкин.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, "Ньюкасл" клуби Роузни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. "Ҳаккалар" жароҳат олиб, узоқ вақт сафдан чиққан Йетро Виллемс ўрнига Роузни таклиф қилмоқчи.
Бу мавсумда Роуз "Тоттенхэм" сафида барча мусобақаларда 16та учрашувда майдонга тушди.