Испания Кубоги. “Барселона” Гризманнинг дубли эвазига кейинги босқичга йўл олди

Испания Кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Ибица” – “Барселона” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида майдон эгалари Хавьер Переснинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. Бунга каталонияликлар 72-дақиқада Антуан Гризманнинг голи билан жавоб қайтаришди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Гризманн жамоасининг иккинчи голини уриб, “Барса”ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Испания Кубоги

Ибица – Барселона 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 9 Кабалье, 1:1 – 72 Гризманн, 1:2 – 90+4 Гризманн.

Ибица – Парреньо, Кике Лопес, Грима, Мариано Гомес, Гонсало, Лара (Сибо, 77), Нуньес, Хави Перес, Кабалье (Фран Карбиа, 86), Раи Насименто, Родадо (Мендоса, 73).

Барселона – Нето, Фирпо, Лангле, Серджи Роберто, Семеду, де Йонг, Пуч (Артур, 71), Карлес Перес (Альба, 59), Ракитич (Видаль, 81), Фати, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Кике Лопес (61), Мендоса (78), Сибо (83), Грима (88), Фати (90), Нуньес (90).

Ўқилган: 1874
Барселона Испания кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича