"Барселона" Испагия Кубоги 1/16 финал ўйинига асосий футболчиларисиз келди

"Барселона" клуби Испания кубогининг 1/16 финал "Ибица" жамоасига қарши қайдномани эълон қилди.

Каталонияликлар таркибидан ҳужумчи Лионель Месси, ҳимоячи Жерар Пике ва ярим ҳимоячи Сержи Бускетс тушиб қолган. Мураббийлар жамоасининг қарори билан уларга дам олиш берилган.

«Барселона»: тер Стеген, Семеду, Ракитич, Артур, Нето, Лангле, Гризманн, Альба, Сержи Роберто, де Йонг, Видаль, Умтити, Фирпо, Перес, Пуч, Руис, Фати, Чуми.

"Ибица" – "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.

Ўқилган: 2077
Барселона Испания кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича