AFC U23 Championship. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0. Ютқаздик!

Бангкок шаҳрида "Rajamangala National Stadium" ўйингоҳида Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасиаги ярим финал учрашуви бошланди.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Термамизга омад ёр бўлсин!

AFC U23 Championship, ярим финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0
Гол:
ал-Ҳамдан 88
Саудия Арабистони: Муҳаммад ал-Ями, Абдулбосит ал-Ҳинди, Ҳассан ал-Тамбакти, Сами ал-Нажои, Абдулраҳмон Ғариб, Абдуллоҳ ал-Ҳамдан, Айман ал-Ҳулаиф, Ҳолид Дубайш, Али ал-Ҳассан, Муҳтор Али, Сауд Абдулҳамид
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Ойбек Бозоров, Бобур Абдухолиқов.

*****

0'. Ўйин бошланишига оз фурсат қолмоқда

0'. Мазкур баҳснинг қиймати ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак, ютган жамоага Токио-2020 олимпиадасининг эшиги очилади

0'. Таркиблар маълум бўлиб улгурди

0'. Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда

0'. Терма жамоалар майдонда

0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда

1'. Ўйин бошланди

2'. Дастлабки дақиқаларданоқ Алижоновга нисбатан қоида бузилди

4'. Саудия Арабистон футболчилари тўп билан, улар марказни ўз қўлларига олишга интилишмоқда

6'. Ўзбекистон вазият яратганди. Ҳожиакбра Алижоновнинг узатмаси Бобур Абдухолиқовга етиб келганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди

8'. Қобиловга сариқ карточка кўрсатилди. У рақибига нисбатан анча қўпол ўйнаганди

10'. Санжар Қодирқулов тарафида ҳужум бошланганди, лекин негадир тўпни тезда олдириб қўйдик

12'. Ажойиб вазият! Қодирқулов чиройли қилиб тўпни Абдухолиқовга узатиб берганди. Бирга-бир чиққан Бобур тўпни дарвозабон устидан кўтарди, анча ноаниқ

14'. Ойбек Бозоровни йиқитишди, аммо ҳакам ҳуштаги жим

16'. Дастлабки 15 дақиқада кучлар деярли тенг эканлигини кузатяпмиз, ўйин сурати унча юқори эмас. Бу орада араблар хавфли ҳужум яратишди - самарасиз

18'. Бозоров жуда зўр тарзда Абдухолиқовни бирга-бир чиқариб берди, лекин Бобур яна имкониятни кўкка совурди

21'. Яхшибоев ўз қанотида тўпни кўпроқ тутиб қолди, якуний зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди

23'. Ўзбекистон футболчилар охирги 2 дақиқада 3 та вазият яратишди. Бозоров - Яхшибоев - Алижонов триоси яхши ўйнади. Негадир якун кўринмаяпти

26'. Араблар дарвозабони Муҳаммад ал-Ями тўпни ўйинга киритиб берди, ўйин марказда кечмоқда

28'. Чап қанотда Алижонов югуриб келиб, жарима майдончага кирмасдан тўпни шерикларига ташлайман деб дарвоза ортига чиқариб юборди

31'. Яхшибоевга нисбатан қоида бузилди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34'. Марказда имконият бор эди, вакилоларимиз олдинга ўтиш ўрнига тўпни орқага ўйнашди

36'. Неъматов бошлаган ҳужумни Қодирқулов олдинга чиқариб берди. Алижоновнинг зарбаси ноаниқ

39'. Қисқа узатмалар амалга оширилмоқда, олдинга ўтишдан дарак йўқ

41'. Яхшибоевнинг йиқитишди, ҳаммаси жойида. Ўзбекистон тўпни ушлаб туришга ҳаракат қиляпти

43'. Араблар бурчак зарбасини тепишди. Қайтган тўпган яна бир марта дарвозамиз томон йўллашди. Яхшику у ноаниқ чиқди

45'. Рақиблар яна бир марта бурчак зарбаси тепишди, бартараф этдик. Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди

Биринчи бўлим тугади.

Танаффус

46'. Иккинчи бўлим бошланди

47'. Араблар прессинг қилишмоқда, Бозоров анча фаол

48'. Яхшибоевни жарима майдончада йиқитишди, ҳакам эркин зарба белгилади

50'. Вакилларимиз стандарт вазиятда зарба тепишди. Яхшибоевнинг тепгани жонли деворга тегиб қайтди. Бу орада араблар хавфли вазият яратишди. Неъматов ўз ўрнида

53'. Алижонов чап қанотида тўпни ён чизиққа чиқариб юборди

55'. Абдухолиқовда яна вазият! Чамаси 3 метрлардан дарвозабонни мўлжалга олди!

57'. Араблар тўпни ўз тарафларида ушлаб туришибди

60'. Жасур ўйин қоидасини бузди, рақиб футболчилари тўпни ўйинга киритишмоқда

62'. Ўнг қанотда Ўзбекистон футболчилари рейд қилишди, Яхшибоев тўпни Алижоновга ташлаб берди. Ҳожиакбар якуний зарбани йўллашда ноаниқликка йўл қўйди

65'. Марказда футболчиларимиз 3 та хатога йўл қўйдик, яхшики араблар гол ура олишмади. Азиз Ғаниев бошлаб берган хатони шериклари ҳам давом эттиришди

68'. Икки терма сафида ўзгариш. Абдухолиқов ўрнига Ислом Кенжабоев туширилди

70'. Кенжабоев майдонга тушиши билан олдинга ташланди, уни рақиб жарима майдончасида йитилди, ҳакам жим

73'. Бозоров ўрнига Нурулло Тўхтасинов туширилди ва дарҳол ўйинга киришиб кетди

76'. Ўзбекистон футболчилари жарима зарбасини ишлашди. Масофа 25 метрлар

78'. Азиз Ғаниевнинг жарима зарбасини йўллади, тўп жонли деворга тегиб қайтди ва араблар қарши ҳужумга ўтиб кетишди

80'. Саудя Арабистони ўйинчи алмаштирмоқда. Носир ал-Умрон майдонга тушмоқда

83'. Яхшибоев - Алижонов - Кенжабоевлар триоси яхши ҳаракат қилишди, Исломнинг якуний зарбаси анча баландлаб кетди. Бу орада араблар учинчи футболчини ҳам алмаштиришди

85'. Икки термада ҳам вазиятлар бўляпти, аммо якун оқсамоқда. Қодирқулов бироз чарчагандек туюлмоқда

87'. ГОЛ!!! Араблар ҳисобни очишди!

89'. Абдуллоҳ ал-Ҳамдон узоқ зарба йўллаб ҳисобни очди!

90'. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

92'. Муҳиддинов майдонга тушган захирадан

90+4'. Араблар яна гол уришди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат дея қайд этилди

Бу орада ўйин тугади! Мағлубиятга учрадик!

*****

Эътиборингизга голни ҳавола этамиз!

Ўқилган: 21421
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича