“Манчестер Сити” Агуэронинг ягона голи эвазига сафарда ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Шеффилд Юнайтед” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни манкунианлар ҳужумкор руҳда бошлашди, бироқ биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 73-дақиқада Серхио Агуэро Кевин де Брюйне томонидан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди. Шу тариқа, “Сити” очколарини 51 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга мустахкам ўрнашиб олди.

АПЛ, 24-тур

Шеффилд Юнайтед – Манчестер Сити 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 73 Агуэро.

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Стивенс, О`Коннелл, Башем (Робинсон, 78), Болдок, Флек, Норвуд, Бешич (Ландстрем, 78), Иган, Шарп (Муссе, 59), Макберни.

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт (Эрик Гарсия, 78), Уокер, Отаменди, Зинченко, де Брюйне, Фернандиньо, Марез, Родри Эрнандес, Стерлинг (Бернарду Силва, 90), Габриэл Жезус (Агуэро, 67).

Огоҳлантиришлар: Бешич (13), Норвуд (24), Флек (43), Фернандиньо (45), Родри Эрнандес (53), Агуэро (83), Макберни (84).

Ўқилган: 707
Манчестер Сити Серхио Агуэро Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича